Линклар

logo-print

Қозоғистон полицияси Алмати шаҳридаги “Кахар” қозоқ ёшлари демократик ҳаракати идорасига рейд уюштирди.


10 га яқин полициячи ёшлар ҳаракати ҳукуматга қарши фаолият юритаяпти, деган гумон билан унинг идорасида тинтув ўтказди.
Ҳаракат лидери Бақитжон Тўрахўжиннинг айтишича, полиция тинтув сабабини ҳаракатга аъзо айрим ёшларнинг ота-оналари шикояти билан боғлаган. Полицияга кўра, бу ота-оналар фарзандлари ҳукуматга қарши ҳаракатга қўшилиб қолгани ва бу ҳаракат хориждан келаётган пул билан таъминланаётганини айтиб, шикоят қилган.
Аммо, “Кахар” ҳаракати бу айбловларни бутунлай рад этмоқда.
Қозоғистон полицияси эса ўз ҳатти-ҳаракатини расман изоҳлаганича йўқ.
“Кахар” қозоқ ёшлари ҳаракати шу йил 4 декабрга белгиланган президентлик сайловида кузатувчи сифатида иштирок этмоқчи эди.
XS
SM
MD
LG