Линклар

Дунёда илм-фан тараққиётига ҳисса қўшган олимларни Нобел мукофоти билан тақдирлаш давом этмоқда.


Бугун кимё соҳаси бўйича 2005 йилги Нобел мукофоти француз олими Ив Шовэн ва америкалик олимлар Роберт Граббс ҳамда Ричард Шрокка топширилгани хабар қилинди.
Шведция қироллиги Фанлар Академиясининг маълум қилишича, бу олимлар органик моддалар таркибида янги молекулалар яратиш соҳасидаги тадқиқотлари учун мукофотга лойиқ топилган. Уларнинг тадқиқотлари фармацевтика, экологик зарарсиз пластик ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаларида қўлланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG