Линклар

Ироқ парламенти конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказишда яна аввалги тартиб-қоидаларга қайтишга қарор қилди.


Яқинда киритилган ўзгаришларга парламентнинг аксар депутатлари қарши чиққан эди. Бу ўзгаришларга кўра, конституция лойиҳаси референдумда рад этилиши учун рўйҳатга олинган сайловчиларнинг учдан икки қисми унга қарши овоз бериши керак. Бундан сал аввал бу тузатишлар халқаро инсон ҳуқуқлари нормаларига зид, деб БМТ ҳамда АҚШ ҳукумати томонидан танқид қилинган эди.
Ҳозирда расмий сафар билан Чехияда юрган Ироқ президенти Жалол Талабоний эса 5 окятбр куни Озодлик радиосининг Прага шаҳрида жойлашган бош қароргоҳига келди ва журналистлар билан учрашди. Ушбу матбуот анжуманида унга кўплаб саволлар берилди. Хусусан, Ироқ янги конституцияси ҳақида берилган саволга президент Талабоний шундай жавоб берди:
“Мен ва умуман, бошқа бирор одам бу конституция Ироқ муаммоларини ҳал қилиб беради, деб айта олмаймиз. Конституция бу минг дардга даво малхаммас. Аммо конституциянинг қабул қилиниши ҳукумат бошқарувида барқарорлик ўрнатилгани, янги демократик Ироқ, албатта, ривожланиши ва ҳеч қандай террорчилар ироқликларнинг эркини поймол қиломаслигига халқни ишонтириши керак”.
XS
SM
MD
LG