Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:58

Мулла қамоқхонада СПИДдан (!) ўлди


Фирдавс Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Исмоил ота масжиди имом хатиби, ваҳҳобийликда айланиб қамалган Шавкат Мадумаров 14 сентябрь куни қамоқхонада вафот этди.

Марҳумнинг отаси Комилжон Мадумаровнинг сўзларига қараганда, ўғли шу йилнинг 16 февралида ҳибсга олинган. Ўғли 1994-1999 йилларда Туркияда диний йўналишда таълим олган. 2000 йилдан Исмоил ота масжидида имомлик қила бошлаган. 2003 йил октябрда яна Туркияга кетган ва у ердан Россияга ўтиб, Қозондаги Ислом институтида талабаларга дарс бера бошлаган. Шу йил бошида Ўзбекистонга қайтиб келган. Дастлаб жорий йил 5 январда, кейин эса қайтадан 16 февралда ҳибсга олинган.

К.Мадумаровнинг билдиришича, ўғли устидан суд июль ойининг сўнгги кунлари бошланган. Суд жараёнининг бошларида Шавкатнинг соғлиғи яхши бўлган. Аммо кейинчалик ёмонлаша бошлаган.

“Ўғлим ўзига қандайдир укол қилинаётгани, мазаси бўлмаётгани ҳақида судни огоҳлантирди”, - дейди К.Мадумаров.

Суд жараёни бошланганидан кўп ўтмай, отанинг айтишича, ўғли соғлиғини бутунлай йўқотди. Уни суд залига икки киши суяб олиб келадиган бўлди. Оёғи ишламаган, жуда озиб кетган, ҳарорати жуда юқорилган. Судья уни бу аҳволда суд қилмаслигини, тузалгач суд давом эттирилишини айтган.

К.Мадумаровнинг таъкидлашича, ўғли умуман юра олмай қолгач, унинг устидан ҳукм чиқариш учун сайёр суд мажлиси тайинланган. 2005 йил 11 сентябрда ҳукм ҳибсхонада ўқилган. Ш.Мадумаровга 5,5 йил қамоқ жазоси тайинланган.

“Ўғлимни судга замбилда олиб келишди. Уни ҳатто онаси ҳам танимади. Бир ой ичида болани уколь билан шундай адойи-тамом қилишди. 11 сентябрь куни ўғлимни сангородга ўтказишди. 14 сентябрда у оламдан ўтди”, - деди К.Мадумаров.

Ш.Мадумаровнинг ўлими сабаблари юзасидан берилган ҳужжатда у 4-даражали орттирилган иммунитет танқислиги вирусидан (СПИД) ва 3-даражали камқонликдан вафот этгани келтирилган.
XS
SM
MD
LG