Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи расмийси Олли Рен бугун Анкара шаҳрида Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул билан учрашди.


Учрашувда Туркиянинг Иттифоққа аъзо бўлиб кириши бўйича музокараларни бошлаш муҳокама этилди.
Душанба куни Брюссел шаҳридаги учрашувида Туркиянинг итифоққа аъзо бўлиб кириши бўйича музокараларни бошлашга қарор қилинган эди. Шу юзадан Туркия Ташқи ишлар вазири билан учрашувдан сўнг, Европа Иттифоқи расмийси Олли Рен бундан буён Туркия Иттифоқ ва унга аъзо давлатлар ҳукумати томонидан яна-да яқинроқ ва изчилроқ кузатувда бўлишини таъкидлади.
Шунингдек у Туркия ҳукуматини тезлик билан сиёсий, айниқса, инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқий нормалар борасида ислоҳотлар ўтказишга чақирди. Икки кунги сафари давомида Европа Иттифоқи расмийси Туркия иқтисодиёт вазири билан ҳам учрашишни кўзланган.
XS
SM
MD
LG