Линклар

Бугун Қозоғистон полицияси Алмати шаҳри марказида намойишга чиққан 1000 га яқин одамни куч билан тарқатиб юборди.


Намойишчилардан 60 нафари эса ҳибсга олинди.
Хабарларга кўра, намойишчиларнинг аксарияти шаҳарнинг камбағал ва оғир ҳаёт кечираётган қисмидан бўлиб, улар камбағал турмуш тарзидан норозилик билдириб намийшга чиққан.
Намойишчиларга кўра, шаҳар ҳокимлиги кўп йиллардан буён турмуш шароитини яхшилаш тўғрисида аҳоли талабларни бажармаяпти. Охирги йиллар давомида Алматида ер ва хусусий мулк нархи жуда кўтарилиб кетган ва оқибатда, ўртача ва кам иш ҳақи оладиган аҳоли ҳаёти оғирлашиб кетган.
XS
SM
MD
LG