Линклар

logo-print

Тожикистон демократик мухолиф партияси партия етакчиси Муҳаммадрўзи Искандаровнинг қамоққа ташланишини сиёсий буюртма, деб ҳисоблаб, АҚШ ҳукуматини айни ҳолатга аралашишга чақирди.


Кеча Тожикистон Олий суди мухолиф демократик партияси раиси Муҳаммадрўзи Искандаровни терроризм ва ўз ваколатини суистеъмол қилганликда айблаб, 23 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Партия раиси ўринбосари Раҳматулло Валиев кейинги ҳафтада Тожикистонга келаётган АҚШ Давлат котиби Кодолиза Райсни учрашувлар чоғида Искандаров масаласини кўтаришга чақирди.
“Мен Райс хонимдан келгуси ҳафта Тожикистон президенти ёки Парламенти аъзолари билан бўладиган учрашув чоғида айни масалани расман кўтаришини сўрайман. Демократик давлат вакили бўлган Кондолиза Райс хонимдан бу масалага жиддий эътибор қаратишини ва унга бефарқ бўлмаслигини сўрайман. Ишончим комил, у бу масалани, албатта, инобатга олади”, - деди Тожикистон Демократик мухолиф партия раиси ўринборсари Раҳматулло Валиев.
XS
SM
MD
LG