Линклар

logo-print

НАТО Бош котиби Яп де Хооп Схеффер иттифоқ Афғонистон жанубидаги тинчликпарвар кучлари сонини оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.


Ҳозир Афғонистонга НАТО бошчилигидаги 10 мингга яқин тинчликпарвар қўшин олиб кирилган. Бунга қўшимча равишда яна 5 минг аскар киритиш мўлжалланмоқда.
Бироқ айрим Европа давлатлари фикрига кўра, мамлакатда “Ал-Қойида” ва толибларга қарши кураш олиб бораётган иттифоқ қўшинлари айни вақтда Афғонистоннинг шимоли-ғарбида хавфсизликни таъминлаб турган маҳаллий ҳарбийларига бўйсунмаслиги керак.
Аммо бугун Кобул шаҳрида матбуот анжумани ўтказган НАТО Бош котиби де Хопп Схеффер бунинг аксини, яъни мамлакатдаги ҳар ики кучлар янада изчил ҳамкорликда кураш олиб бориши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG