Линклар

Гулистонда бозор ёпиб қўйилди


Лобар Пахта терими муносабати билан Гулистон шаҳри бозори ёпиб қўйилди. Бозор тушдан кейин ишлаши ваъда қилинган бўлса-да, тадбиркорлар кўча-куйда, бузилган уйлар ўрнида савдони давом эттиряпти.

Тадбиркорларнинг айтишича, бозор ёпилмаслиги ва пахта теримига чиқмаслик учун улар яқинда бозор маъмуриятига 700 сўмдан пул йиғиб берган.

“Юк олиб қўйганмиз. Уни сотмасак бўлмайди. Савдони барибир тўхтатиб бўлмайди. Хоҳлаган савдога, хоҳлаган пахта теримига чиқаверса, ҳеч нарса бўлмайди-ку. Энди ҳамма жойда тартибсизлик бўляпти. Ташқарида соттиргани қўймайди”, - дейди савдогарлар.

Уларнинг сўзларига кўра, пахта терими мавсумида бозорларнинг ёпилиши ҳар йили такрорланадиган ҳолат. Бу йил бозорнинг ёпилиши рамазон ойига тўғри келгани эса кўпчиликка ноқулайлик туғдиряпти.

“Билмайман кимнинг сиёсати бу. Уйимиз узоқ. Оғизочар вақти бўлиб қоляпти”, - деди бозор аҳли.
XS
SM
MD
LG