Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:37

МХХ ходими ҳизбчилар билан биргаликда судланяпти


Феруза Жиззахда “Ҳизб ут-таҳрир” диний оқимига аъзоликда айбланаётган фуқаролар ва МХХ ходими устидан суд жараёни бошланди. Эътиборлиси шундаки, бу иш вилоятдаги округ ҳарбий судида кўриляпти.

Маълумотларга қараганда, жиноят ишининг ҳарбий судда кўрилаётганига судланаётганлар орасида Жиззах вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси ходими Фарҳод Холматовнинг борлиги сабаб бўляпти.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроевнинг билдиришича, суд ёпиқ тарзда ўтаётган бўлиб, у ўта тез бошланган. Бундан аввал суд уч марта қолдирилган.

Б.Ҳамроевнинг айтишича, аслида бу ишнинг илдизи 1999 йилга бориб тақалади. Фуқаро Нағмиддин Жувашов паспортини олиб қўйиб, эвазига қирқта терак сўраганликда айблаб, 1999 йилдан буён МХХ ходими Ф.Холматовнинг устидан ёзиб келади. Ф.Холматов ўзи билан бирга судланаётганлардан пора олганликда ҳам айбланяпти.

Б.Ҳамроев суд жараёнида айбланувчиларнинг кўплаб ҳуқуқлари бузилаётганини таъкидлади. Судланувчи Абдувоҳид Абдумансуров ҳатто айблов хулосаси билан таништирилмаган. Н.Жувашов ва Ф.Холматов эса адвокат билан таъминланмаган. Судланаётган Н.Жувашов бундан илгари 14 йилга қамалиб, қамоқхонада ётган бўлса-да, учинчи марта қайта судланяпти.
XS
SM
MD
LG