Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:17

Ўзбекистон учун таянч бўладиган куч сари сафар


Шайбон Четдан ғаразли ниятда қилиниши мумкин бўлган турли тазйиқлардан, яширин таъсирлардан сақланиш учун Ўзбекистонга суянса бўладиган ишончли ҳамкорлар зарур.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилотининг Санкт-Петербургда ўтадиган саммитига жўнаб кетиш олдидан Тошкент аэропортида маҳаллий журналистларга берган интервьюсида шуларни таъкидлади.

“Халқаро майдонда бизга суянч, таянч бўладиган давлатларга муҳтожмиз. Уларни топиб, уларга суянсак, биз бугун дуч келган муаммони ечишнинг яккаю ягона йўли шу... Уларга суянишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда”, - деди Оқсарой хўжайини.

И.Каримов ўзининг Санкт-Петербургга бу ташрифини Ўзбекистон учун таянч бўла оладиган куч сари сафар, дея баҳолади.

Россиянинг кўпчилик оммавий ахборот воситаларида олға сурилаётган тахминларга кўра, президент Каримов қидираётган таянч вазифасини айнан Россия ўташи мумкин. Чунки Андижон воқеалари сабабли пайдо бўлган ташқи “ҳужум”лардан Ўзбекистонни ҳимоя қилишни айнан Россия зиммасига олди.

Гарчи И.Каримов бу таянчни Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилотида кўришини таъкидлаган бўлса-да, ташкилот саммити Россияда, бунинг устига, президент Владимир Путин таваллуд кунини нишонлашни яхши кўрадиган Санкт-Петербургда ўтаётгани рус матбуоти тахминларида асос борлигига ишонч уйғотади.

Ўзбекистон президенти саммитда турли масалалар муҳокама қилиниши, унинг ижобий томонлари ҳақида кўп гапирди. Аммо президентнинг Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг эришилган келишувларга муносабати хусусида айтган сўзлари бу гапларга тескари бўлди.

“Биз бир нарсани ўйлаймиз, иккинчисини гапирамиз, амалда эса бутунлай бошқасини қиламиз”, - деди И.Каримов.
XS
SM
MD
LG