Линклар

Шу вақтгача номи ҳеч қаерда эшитилмаган жанггарилар гуруҳи фаластинликлар орасида келишмовчиликлар юз бераëтгани туфайли¸ Ғазо сектори бўйида бир неча шахсни ўғирлаб кетилганлиги ва бу иш ортида ўзлари турганини бўйнига олди.


Ўзини “Ал Фаруқ ал Хатаб” бригадаси¸ деб атаëтганларга кўра, пайшанба куни Хамаснинг 3 етакчиси ўғирлаб кетилган. Улардан бири¸ Университет профессори жума куни эрталаб қўйиб юборилган. Қолган икки киғининг қаердалиги номаълум.
Бригада томонидан тарқатилган варақада ëзилишича¸ ушбу ҳаракатлар Хамас аъзоларининг Фаластин қонунларига риоя қилмаëтгани учун амалга оширилган.
Пайшанба куни Ғазо бўйида қуролланган шахс Фаластин разведка бўлими бошлиғи соқчисини ўғирлаб кетиб¸ орадан кўп ўтмай бўлим бошлиғининг ўзи яраланган эди.
XS
SM
MD
LG