Линклар

АҚШ ҳарбийларига кўра¸ Ироқ ғарбида жанггариларга қарши кечган жангда 6 нафар денгиз пиëдаси ҳалок бўлган.


Фалужжа ëнида бомба портлаши оқибатида 4 нафар денгиз пиëдаси ҳалок бўлиб¸ қолган иккиси Ироқнинг Сурия билан чегарадош Анбар вилоятида ўлдирилган.
Бундан олдин¸ АҚШ ҳарбийлари жанггарилардан камида 29 киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди.
Ироқ полицияси мамлакатнинг Эрон билан чегарадош Восит вилоятида бошидан отиб кетилган 22 нафар жасад топилганини мағлум қилди.
Анбар вилоятида ўтказилаëтган¸ Темир мушт номли ҳарбий амалиëтда мингга яқин АҚШ денгиз пиëдаси иштирок этмоқда.
АҚШ ҳарбийларига кўра¸ Ҳусайбаҳ мавзесида жойлашган ташландиқ меҳмонхонага бомба отилиши натижасида¸ жанггариларга алоқадорликда гумон қилинган 20 нафар шахс ўлдирилди.
Шунингдек¸ АҚШ ҳарбийлари таъкидлашича¸ иккинчи ҳарбий амалиëт натижасида ўнга яқин портловчи модда топилган.
Дарë Дарвозаси¸ деб ном олган иккинчи ҳарбий амалиëтда АҚШ ҳарбийларидан икки ярим минг нафари ва Ироқ Хавфсизлик хизматдан 350 киши иштирок этмоқда.
Ироққа оид хабарларда айтилишича¸ Британия ҳарбийлари тунда ўтказган ҳарбий амалиëтда жанггариларга алоқадорликда гумон қилинган 12 нафар кишини қўлга олганлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG