Линклар

Дунë жамоатчилиги Атом Энергияси бўйича Ҳалқаро Агентлик ва унинг раҳбари Муҳаммад Эл-Барадейни юксак унвон билан муборакбод этмоқда.


БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Эл-Барадей буюк тажрибаси эвазига Агентликни катта вазифаларни амалга оширишга етаклаëтганини айтди.
Парижда Франция Президенти Жак Ширак Эл-Барадейни ҳозирги қийин бир пайтда тинчлик йўлида катта ишлар қилаëтганини тилга олди.
Буюк Британия Бош Вазири Тони Блэр ҳамкасбининг гапларига қўшилди:
"Мен жаноб Жак Ширакнинг фикрига бутунлай қўшиламан ва Халқаро Агентлик ҳамда унинг раҳбари Эл-Барадейни муборакбод этаман. Ушбу мукофотга у ўз меҳнати эвазига эришди", - деди Тони Блэр.
XS
SM
MD
LG