Линклар

2005 йилги Нобел мукофоти Атом Энергияси бўйича Ҳалқаро Агентлик ва унинг раҳбари Муҳаммад Эл-Барадейга топширилади.


Норвегия Нобел Қўмитаси раҳбари Оле Данболд бу ҳақда Ослода гапирар экан¸ мана бундай деди:
"Норвегия Нобел Қўмитаси бир овоздан 2005 йилги мукофот тенг иккига бўлиниб¸ атом энергиясидан ҳарбий соҳаларда ишлатилиши олдини олиб¸ дунë жамоатчилигини ушбу ҳаракатлар тинч мақсадларда олиб борилаëтганига ишонтиргани учун ¸ Атом Энергияси бўйича Ҳалқаро Агентлик ва унинг раҳбари Муҳаммад Эл-Барадейга топшириш ҳақидаги қарорга келди", - деди Оле Данболд.
Агентлик раҳбари Эл-Барадей эса¸ ушбу мукофотнинг ҳамғолиблигидан ниҳоятда ғурурланишини айтди.
Эл-Барадей ушбу унвон Агентлик ўз ишини ва дунëни ядровий қуроллардан сақлашда давом эттириши кераклигини билдиришини гапирди: NC100743
"Мукофот мен ва ҳамкасбларимни ҳақиқатни гапиришга ундайди. Бизнинг яшаëтган сайëрамиз хавфсиз ва инсоний бўлишда давом этаëтганлигини ишонтиришдан ташқари¸ бошқа ҳеч қандай махфий вазифамиз йўқ", - деди Эл-Барадей.
XS
SM
MD
LG