Линклар

logo-print

Туркманистон Президенти Сапармурод Ниëзов икки вилоят ва 11 район ҳокимини пахта ҳосили режадагидан кам бўлгани учун лавозимидан озод этди:


"Қўйтиндоғ ҳокими¸ Ҳемрогулиев Камол сиз кап-катта одамсиз. Қани айтингчи¸ нима учун Кўйтиндоғда бу йили кам ҳосил олинди? Нима учун сизга қўйилган талабни амалга оширолмайсиз? Гарчи¸ инкор этсангизда¸ коррупцияга аралашгансиз. Фароб вилояти ҳокими Гелдимурот сиз ҳам ўз лавозимингиздан озод қилиндингиз. Сиз ҳам порахўриз. Пахта экиш ўрнига¸ гуруч экишни режалаштиргансиз. Ҳосилнинг ўта камлиги учун ¸ мен сизларни бўшатаяпман. Саволлар борми?" - деди Туркманбоши.
Ниëзов расмийларга мурожаат қиларкан¸ Туркманистондаги бу йилги пахта ҳосили мамлакат ички бозорини қондирсада¸ экспорт қилиш учун кўпроқ пахта кераклигини гапирди.
Туркманистонга тегишли бошқа бир хабарда Сапармурод Ниëзов муқаддас Рамазон ойи муносабати билан кичик жиноий ишлар оқибатида қамоққа олинган 8 мингга яқин маҳбусга амнистия эълон қилгани айтилади.
Маҳаллий Оммавий Ахборот Воситаларига кўра¸ Туркманбоши озод этилган маҳбусларга иш берилишини сўраб ҳукуматга мурожаат қилди.
XS
SM
MD
LG