Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилоятида жанггарилар билан адаштириб¸ 4 нафар полиция ходимини отиб қўйганини ва яна бир кишига жароҳат етказганини маълум қилди.


АҚШ ҳарбийлари вакилига кўра¸ ҳодиса пайшанба куни қуролланган 5 кишининг машинада жанггарилар яширингани гумон қилинаëтган участкага яқинлашаëтганида юз берган.
У шунингдек¸ полиция ходимларининг хизмат формасида бўлмаганлиги ва текширув ишлари давом этаëтганини маълум қилди.
Афғонистон полиция ходимларидан бири Муҳаммад Раҳимга кўра¸ мазкур ҳодиса жанггариларнинг АҚШ ҳарбий колоннаси ва маҳаллий ҳарбийларга қарата уюштирган ҳужумидан сўнг юз берган.
XS
SM
MD
LG