Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Андижонда юз берган воқеалар мобайнида уни қўллаб-қувватлагани учун Россия Президенти Владимир Путинга миннатдорчилик билдирди:


"Андижонда юз берган ҳодисалар ким аслида ким эканлигини аниқ кўрсатди. Россия ўз ўрнида ишончли эканини яна бир бор намойиш этди"¸ - деди Ўзбекистон раҳбари.
Каримовнинг ушбу чиқиши Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ўтказилаëтган саммитда янгради.
Ислом Каримов Россия ва Ўзбекистон ўзаро иттифоқ тузиш кераклигини ҳам айтиб ўтди.
Путин ҳамкасби билан иқтисодий ва хавфсизлик масалаларини муҳокама этиб¸ Ўзбекистонни аксил-террор урушида энг фаол ҳаракат қилаëтган мамлакатлардан бири¸ деб атади.
XS
SM
MD
LG