Линклар

logo-print

Украинадан олинган расмий маълумотларга кўра, мамлакат жанубидаги боғчаларда жами 330 бола овқатдан заҳарланган.


Уларнинг барчаси шифохоналарга ётқизилди. Тўрттасининг аҳволи жуда оғир, деб хабар қилинмоқда. Бу болалар 2 ёшдан 6 ёшгача бўлиб, Кхмелницкий вилоятидаги 7 та боғча тарбияланувчиларидир.
Украина соғлиқни сақлаш вазири Татяна Юрченкога кўра, дастлабки суриштирувлар болалар қатиқдан заҳарланганини кўрсатмоқда. Ҳозирда вилоятга қўшимча тиббий куч жўнатилди ва ўша ердаги икки ҳарбий госпитал болаларни даволашга жалб қилинди.
XS
SM
MD
LG