Линклар

Руминия ҳукумати парранда гриппи қайд этилган яна уч ҳолат ҳақида маълумот тарқатди.


Мамлакат Ветеренария хизмати бош шифокорининг сўзларига кўра, Дунай делтасида парранда гриппига чалинган қушлар аниқланган. Бу қушларнинг аксарияти Россия, Скандинавия ва Шарқий Европадан учиб келган қушлардир.
Яқиндагина шу районда парранда гриппи вирусига чалинган хонаки қушлар аниқланган эди. Руминия қишлоқ хўжалиги вазири Георге Флутур бугун бу ҳақда журналистларга шундай маълумот берди:
“Ветеренария лабараторияси Дунай делтасидаги Черлия де Жос қишлоғида парранда гриппи аниқланган уч ҳолатни қайд этди. Яна-да тўлиқроқ маълумот олиш учун биз текширишга олинган намуналарни Британияга жўнатамиз”.
Айни вақтда Руминия ҳукумати парранда гриппи вирусининг тарқалишини олдини олиш мақсадида юзлаб хонаки паррандаларни қиришга киришди.
XS
SM
MD
LG