Линклар

Ироқда сунний араблар гуруҳи келгуси ҳафтада бўладиган конституция лойиҳаси бўйича референдумга бойкот эълон қилиш ёки қилмаслик масаласида яна келиша олмади.


Бағдод шаҳрида ўтган учрашувдан кейин эълон қилинган баёнотда айтилишича, лойиҳага қарши бўлган сунний араблар, агар ҳоҳласа, референдумда қатнишиши “йўқ” деб овоз бериши мумкин.
Ироқ конституциясининг янги лойиҳасини шиа мусулмонлари ва курдлар гуруҳи қувватламоқда. Бироқ унга қарши чиқаётган сунний мусулмонлар мақсадига эришиши учун Ироқнинг 18 вилоятидаги жами сайловчиларнинг учдан икки қисми лойиҳани рад этиб овоз бериши керак.
Шунингдек, Ироқ ҳукумати 15 октябрга белгиланган референдум чоғида хавфсизликни таъминлашга қаратилган қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилишини маълум қилди.
Ироқ Ички ишлар вазири Баян Боқир Сулоҳнинг айтишича, комендантлик соатини ҳам ўз ичига олган хавфсизлик чоралари 13 октябрдан 17 октябрга қадар эълон қилинади. Ҳозирда айтилишича, бу муддат оралиғида мамлакатга олиб кирадиган халқаро чегаралар, ҳаво ва денгиз йўллари ёпилади.
XS
SM
MD
LG