Линклар

logo-print

Фаластиндаги асосий радикал қуролли гуруҳлар қуролни топшириш ва Исроилга қарши урушни тўхтатишни рад этди.


“Хамас” ва “Ислом жиҳоди” гуруҳлари билан жами 8 гуруҳнинг бу ҳақдаги баёноти бугун Ғазо минтақасида эълон қилинди. Гуруҳ вакиллари уларни қуролсизлантириш учун бўлган ҳар қандай уриниш шафқатсиз қаршиликка учрашини айтиб, огоҳлантирмоқда.
Исроил томони таъкидича, уларда бу гуруҳларнинг Миср ва Ғазо минтақаси чеграсидан доимий равишда қурол-яроғ олиб туриши ҳақида етарли маълумот бор.
Ғазо минтақасидан Исроил қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг, чегара ҳимояси учун масъулият Миср ҳарбийларига ўтган.
XS
SM
MD
LG