Линклар

Жанубий Осиёнинг уч давлати — Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистонда кучли зилзила рўй берди.


Зилзила қурбонлари сони сўнгги маълумотларда 746 нафар, деб берилмоқда. 1.700 дан ортиқ одам жароҳатланди. Яна кўплаб одам вайроналар остида қолди. Уларни қутқариш ишлари бормоқда ва шу боис, нобуд бўлган ва жароҳатланганлар сони ҳам ортмоқда.
Покистон ҳарбий қўшинлари матбуот вакили Шавкат Султонга кўра:
“Зилзила мамлакат бўйлаб катта талофат етказди. Кўпроқ, Кашмир вилояти зарар кўрди. Бу ерда ер қимирлаши селни келтириб чиқарди. Бир неча қишлоқлар бутунлай ер юзидан сидирилиб кетди. Кўпроқ, чекка районлар қаттиқ жабр кўрди. Қутқарувчилар у жойларга боришга қийналмоқда. Айрим ҳудудларга эса вертолётларда боришга тўғри келаяпти”.
Ер қимирлаши Рихтер шкаласи бўйича 6 -7 даражада содир бўлди. Зилзила марказига яқин бўлган Исломобод шаҳри яшовчиларидан бири табиий фалокат ҳақида шундай дейди:
“Эрталаб жуда қаттиқ ер қимирлашидан уйғониб кетдик. Ҳамма уйғониб, кўчага чопиб чиқди. Ер қимирлаши анча давом этиб турди. Бунақа кучли зилзила шу вақтгача бўлмаган эди”, — дейди Исломобдда яшовчи фуқаро Малик Абдул Маннон.
Ҳиндистонда зилзиладан нобуд бўлганлар сони 200 га яқин. Бу ерда ҳам кўплаб уйлар вайрон бўлди, минглаб одамлар уйсиз-жойсиз қолди.
XS
SM
MD
LG