Линклар

Украина прокуратураси журналист ўлими билан боғлиқ текширувларни босди-босди қилганликда гумон қилиб¸ мамлакат собиқ Президенти Леонид Кучма администрациясига қарши жиноий иш қўзғатди.


Гап 2003 йили ўз лавозимидан озод қилинган собиқ Бош Прокурор Святослав Пискун ҳақида бормоқда.
Маълумотларга қараганда¸ Пискун Бош Прокурор бўлган пайт 2000 йили ўлдирилган журналист Георгий Гонгадзенинг ўлими билан боғлиқ текширув ишларни тўғри олиб бормаган.
Айни пайтда Виктор Юшенко раҳбарлиги остида фаолият юритаëтган Пискун¸ ўша пайтда собиқ Президент Леонид Кучма администрацияси томонидан Гонгадзе ишини ўрганишда унга нисбатан босим ўтказилганини маълум қилди.
Шу йил бошларида прокурорлар Гонгадзе ўлимида уч нафар полиция ходимини айблаган эди.
XS
SM
MD
LG