Линклар

logo-print

Ироқ Ташқи Ишлар Вазири Хушëр Зеборий мамлакат янги конституцияси лойиҳасини референдумда инкор этиш Ироқни хаос¸ яъни бошбошдоқликка етаклаши мумкинлигини айтди.


Лондонда чоп этиладиган “The Sunday Telegraph” газетасига берган интервюсида Зеборий янги конституцияда расмийларга ҳуқуқ бериши¸ исëнкорликка чек қўйиш ва мамлакатни барқарорликка етаклаш кўзланганини айтди.
Якшанба куни сунний араблар конституция лойиҳасини инкор этишга чақириб¸ бордию у қабул қилинса¸ мамлакат бузилишига олиб келинишини огоҳлантирди.
Агар Ироқнинг 18 вилоятидан 3 тасидаги яшовчилардан учдан иккиси “Йўқ”, жавоби берса¸ конституция бошқатдан ëзилмоғи зарур.
Мамлакатнинг 26 миллион аҳолисдан фақатгина 15.7 миллиони овоз беришга мойилдир.
Ироқ расмийлари сайловлар давомида коммендантлик соати ҳукм суришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG