Линклар

Афғонистон ғарбида ҳудкуш бомбачи¸ деб гумон қилинаëтган шахс бошқараëтган машина британияликлар машинасига бориб урилиши натижасида¸ улардан 4 нафари жароҳат олгани айтилмоқда.


Қандахор вилояти ҳокими Асадуллоҳ Холидга кўра¸жароҳат олганлар божхона расмийлари бўлиб¸ Қандахорга сайëҳлик мақсадида борган:
"Ҳудкуш бомбачи ҳужуми натижасида Британиянинг 4 нафар фуқароси жароҳат олди. Жароҳат олганлардан иккисининг аҳволи жуда оғир. Дастлабки текширувларимиз шуни кўрсатадики¸ ҳудкуш бомбачи Толибларга алоқадор бўлган. Ундан фақатгина бир нечта ҳужжат ва танасининг айрим қисми қолган", - деди ҳоким.
Афғонистондаги Британия элчихонаси вакили Қандаҳорда унинг 4 нафар ватандошига нисбатан ҳужум уюштирилганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG