Линклар

Бу йил иқтисод бўйича Нобел мукофоти Исроилдаги Яҳудийлар унисерситети профессори Роберт Ауманн ва АҚШнинг Мерилэнд штати университети профессори Томас Шелингга насиб қилди.


Бу икки олим алоҳида одамлар, компаниялар ва бутун бошли мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик самараси ва низолар келиб чиқиши сабабларини аниқлаш имконини берувчи “Интерактив ечимлар назарияси”ни ишлаб чиққани учун мукофотга сазовор, деб топилди.
“Мен бу илмий мактаб ўз муносиб ўрнини топгани ва тан олинганидан бахтиёрман”, - деди Нобел мукофотини қўлга киритган Исроиллик иқтисодчи олим Роберт Ауман тақдимот маросимида.
XS
SM
MD
LG