Линклар

Прага шаҳрида Форум-2000 дея аталган халқаро тадбир иш бошлади.


Форум 2000 деб номланган ва глобал муаммолар ечимига қаратилган бу форумнинг очилиш тантаналарида Чехиянинг собиқ президенти Васлав Ҳавел¸ Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сергей Ковалев¸ Полша давлатининг собиқ ташқи ишлар вазири¸ Солидарност ишчилар ҳаракатининг етакчиси Бронислав Геремек¸ Француз файласуфи Андре Глюксман ва АҚШ марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Жеймс Вулси иштирок этмоқда.
Тадбирнинг биринчи кунги мажлисини Россиялик сиëсатчи Борис Немцов бошқарди. Мажлисда сўзга чиққан Ливиянинг собиқ маданият вазири маданиятлараро адоват эмас балки мулоқот зарурлигини таъкидлади.
Форум-2000 деб номланган бу тадбир биринчи маротаба бундан 9 йил бурун Чеҳия президенти Ҳавел ташаббусига кўра ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG