Линклар

logo-print

Германия тарихида илк бор аёл киши канцлер бўладиган бўлди.


Кўп кунлик музокаралар чоғида ҳозирги канцлер Герхард Шрёдер ва яқинда бўлиб ўтган парламент сайловида ғолиб чиққан мухолифат етакчиси Анжела Меркеллар ўзаро шундай битимга келишди. Бугун Анжела Меркел ўзининг бошчилигида мамлакатда коалиция ҳукумати тузилишини тасдиқлади.
“Канцлер лавозими христиан-демократлар қўлига ўтади. Вазирлар маҳкамасида эса ҳар икки партия — Христиан-демократлар ва социал демократлар партияларидан вакиллар бўлади. Шу тариқа бирор бир томон иккинчисининг имкониятларини чеклай олмайди”, - деди Германия мухолифати етакчиси Меркел.
Шунингдек, у ўз партияси ташқи сиёсат бобида социал-демократлар билан тил топишишига умид билдирди ва ташқи сиёсатдаги асосий вазифаларидан бири АҚШ билан яхши муносабатлар ўрнатишдир, деб таъкилади.
XS
SM
MD
LG