Линклар

Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистонда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 40 мин нафарга етиши мумкин.


Айни рақамни бугун ЮНИСЕФ жамғармаси ҳам тасдиқлади.
Покистон расмийлари берган маълумотларда ҳозиргача аниқланган қурбонлар сони 20 мингга яқин, деб айтилмоқда.
Ҳозирда инсонпарварлик ёрдамини етказаётган агентликлар хабарига кўра, 120 минг одам тириклик учун зарур биринчи ёрдамга муҳтож, 4 миллионга яқин аҳоли эса бошпанасиз қолган.
Покистон метереология бошқармаси раҳбари доктор Қамар уз-Замон Чаудхрининг айтишича, бу зилзила сўнгги бир аср давомида кузатилган энг кучли зилзиладир.
“Сейсмик жиҳатдан бу ҳудуд у қадар хавфли эмас эди. Шу вақтга қадар бу ерда Рихтер шкаласи бўйича 4 даража кучланишдаги зилзилалар кузатилган эди. Шунинг учун, буни сўнгги 100 йил ичидаги энг кучли зилзила, дейиш мумкин”, - деди Покистон бош метереологи.
Айни вақтда Покистонга дунёнинг турли мамлакатларидан қутқарув ва ёрдам гуруҳлари етиб бормоқда. БМТ Бош котиби Кофи Аннан дунё мамлакатларини имкон қадар жарбдийдаларга кўмаклашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG