Линклар

logo-print

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Қирғизистон Президенти Курманбек Бакиев билан ҳарбий ҳамкорлик ва бошқа масалалар бўйича музокаралар ўтказди.


Музокаралар якунлангач¸ Райс Бишкекда Озодликка берган интервюсида қуйидагиларни гапирди:
"Биз Афғонистондаги вазиятни барқарорлашда АҚШни қўллаб-қувватлаëтгани ва АҚШ ҳарбийлари етакчилигидаги иттифоқчиларга қарашли ҳарбий база фаолиятини ўзида ўрнатгани учун Қирғизистонга миннатдорчилик билдирамиз"¸ - деди Кондолиза Райс.
Райс шунингдек¸ Бакиев мамлакатдаги ҳарбий база аксил-террор урушида муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтгани ҳақида¸ маълум қилди.
Давлат Котибининг Қозоғистон¸Тожикистон ва Афғонистонга ҳам бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG