Линклар

М.Тожибоеванинг “душмани” маълум бўлди


Шайбон Фарғона вилоятида фаолият кўрсатадиган “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг товламачиликда айбланиб, ҳибсга олинишига сабабчи унинг қўлида ишлайдиган Тоҳир Мадаминов исмли шахс бўлиб чиқди.

“Ўтюраклар” клуби раҳбарининг жамоатчи ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг сўзларига кўра, Т.Мадаминов М.Тожибоевага қарашли балиқчилик хўжалигида ёлланма ишчи сифатида ишлаган. Бу шахс М.Тожибоева уни қаматиш билан қўрқитгани тўғрисида ИИБга ариза билан мурожаат этгандан сўнг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ҳибсга олинган.

А.Эргашевнинг айтишича, Т.Мадаминов ва М.Тожибоева ўртасида ўзаро қонуний шартнома, яъни балиқчилик хўжалигининг олди-бердиси бўйича ҳужжат мавжуд. Шу шартнома асосида М.Тожибоева Т.Мадаминовдан ўз улушини сўраган ва натижада ҳибсга тушган.

А.Эргашевнинг таъкидлашича, М.Тожибоевага ҳозирча Андижон воқеаларига боғлиқ ёки унинг шаънига Олий судда ўтаётган суд жараёнида айтилган айбловлар бўйича ҳозирча бирор айб қўйилгани йўқ. Шунинг учун бу борадаги тахминлар бироз ўринсиз.

М.Тожибоева 8 октябрь куни кеч соат 23 ларда ўз уйида ҳибсга олинган эди. Ўша вақтда у Тошкентга келиб, бу ердан Москва орқали Дублинга учишга тараддуд кўраётганди.
XS
SM
MD
LG