Линклар

Европа Иттифоқи расмийлари Руминияда парранда гриппи тарқалишидан билдирилаётган хавотир рўёбга чиқмаслигига умид билдирди.


Бугун Еврокомиссия вакилининг маълум қилишича, текшириш учун Руминиядан олиб келинган дастлабки намуналар таркибида парранда гриппи вируси аниқланмаган.
Шу ҳафтада Туркиядан ҳам дастлабки намуналар келтирилиб, Британиядаги махсус лабараторияда текширилиши кутилмоқда.
Туркия ва Руминияда ўтган ҳафта парранда гриппи белгилари қайд этилган минглаб паррандалар ўлдирилди. Мутахассислар бу касаллик вируси одамларда учрайдиган грипп вируси билан чатишиб, мутацияга учрашидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG