Линклар

Хитойда “Шенчжоу-6” ҳаво кемаси фазога чиқарилди.


Икки космонавт беш суткага яқин муддат давомида орбитада бўлиб, бир қатор илмий тадқиқотлар ўтказади. Бу ҳақда бугун Бош вазири Вэн Цзябао бундай баёнот берди:
“Фазони ўзлаштириш бўйича Хитой дастури мутлақо илмий мақсадларни кўзлайди. Бу илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссамиздир. Биз тинч мақсадда фазони тадқиқ қилиш бўйича ҳамма мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, — деди Хитой Бош вазири.
Хитой илк бор бундан икки йил муқаддам ҳаво кемасини фазога чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG