Линклар

Қозоғистон хавфсизлик хизмати бугун қозоқ мухолифатининг кўзга кўринган етакчиси Тўлен Тўхтасиновни қўлга олди.


У президентликка Жармахон Туябой номзодини кўрсатган “Қозоғистон учун” мухолиф ҳаракатининг етакчисидир. Ҳаракат аъзоси Амиржан Қўсановнинг Озодлик радиосига айтишича, Тўхтасинов, Астана шаҳрига, АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс билан учрашувга йўлга чиққан вақтда қўлга олинган.
“Тўлен Тўхтасинов ҳаракатимизнинг яна бир аъзоси билан йўлга чиққан эди. Уларни АҚШ элчиси Кондолиза Райс билан бўладиган учрашувга таклиф қилишганди. Йўлга чиққан пайт 20 тача махсус куч вакили қурол билан келиб уларни тўхтатди ва машинага солиб, олиб кетди”, — дейди “Қозоғистон учун” мухолиф ҳаракати вакили ҳаракат етакчисининг ҳибсга олиниш ҳақида.
XS
SM
MD
LG