Линклар

“Хюман райтс уотч” ва “Халқаро амнистия” инсон ҳуқуқлари ташкилоти вояга етмаганларга нисбатан бир умрлик қамоқ жазосини бекор қилишини сўраб, АҚШ ҳукуматига юзланди.


Улар келтирган маълумотларга кўра, АҚШ қамоқхоналарида умрбўйи қамоқ жазосига маҳкум этилган, 18 ёшгача бўлган икки мингдан ортиқ маҳбус бор. Ҳуқуқ ҳимоячилари қиёслаш учун келтираётган маълумотга кўра, бутун дунё бўйича бундай маҳбуслар сони атига 12 та. АҚШ дан ташқари вояга етмаганларга нисбатан айни жазо қўлланиладиган мамлакатлар Жанубий Африка, Танзания ва Исроилдир.
XS
SM
MD
LG