Линклар

Афғонистонда ўтган тунда толибонлар ҳаракати уюштирган ҳужум оқибатида 11 одам қурбон бўлди.


Ўрузгон вилоятида эса толибонлар пистирмасига тушиб, олти полициячи қурбон бўлди.
Бугун тонгда Кобул маркази ҳам ҳаводан ўққа тутилди. Покистон Ички ишлар вазирлиги расмийси бу ҳақда шундай маълум қилди:
“Битта ракета Кобул маркази — миллий хавфсизлик хизмати, ахборот маркази биноси ёнида портлади. Бахтимизга қурбонлар йўқ”, — деди Афғонистон ички ишлар вазирлиги расмийси.
Бугун АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Афғонистонга ҳам борди. У президент Хомид Карзай билан учрашди ва АҚШ ҳукумати Афғонистонга ёрдамини тўхтатмаслигини айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG