Линклар

logo-print

Бирлашган миллатлар ташкилоти таъкидига кўра, дунёда аёллар ва ёшлар дискриминациясига чек қўйилмас экан, камбағалликни тугатиб бўлмайди.


БМТ нинг дунё аҳли иқтисодий ва ижтимоий аҳволи бўйича эълон қилган бу йилги ҳисоботида айтилишича, дунёда йилига ярим миллиондан ортиқ аёл мажбурий аборт туфайли ҳаётдан кўз юмади. Ҳар уч аёлдан биттаси оилада калтакланади, жинсий зўравонликка учрайди.
Ҳисобот муаллифлари фикрига кўра, дунёда аёллар аҳволи яхшиланмас экан, камбағалликдан қутулиб бўлмайди.
“Гендер тенгликка эришиш — Минг йиллик тараққиёт дастурининг муҳим вазифаларидан бири. Унинг бажарилишига, албатта, эришиш керак. Чунки аёллар аҳволининг яхшиланиши — бу оила, жамият, давлатнинг ўсишига олиб келади. Бу бутун инсоният келажаги учун муҳим”, — деди БМТ нинг дунё аҳолиси моддий-ижтимоий аҳволи буйича эълон қилган бу йилги ҳисоботи муаллифларидан бири.
XS
SM
MD
LG