Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:00

Бу кетишда Урлаева ҳақиқатан ҳам ақлдан озиши мумкин


Феруза “Озод деҳқонлар” партияси мазкур партия аъзоси, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаевани ноқонуний ҳибсдан озод этишда ёрдам сўраб, жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатда Ўзбекистонда сўнгги 3-4 ой давомида сиёсий фаол фуқаролар ва мухолифатдаги партиялар аъзоларига нисбатан тазйиқ ва таъқиблар кучайиб бораётганидан хавотир билдирилади. Е.Урлаеванинг ҳеч қандай тиббий асоссиз, мажбурий равишда руҳий касалликлар шифохонасида сақлаб келинаётгани мана шу тазйиқларга мисол эканини таъкидланади.

“Озод деҳқонлар” партияси етакчиси Нигора Ҳидоятованинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда айтишича, Е.Урлаева бир ойдан ошиқроқ вақт умумий руҳий шифохонада сақланган. Бу ердаги шифокорлар унинг соғлом экани тўғрисида хулоса берган. Бироқ шундан кейин номаълум сабабларга кўра Е.Урлаева Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги алоҳида тартибли руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.

“ИИВ шифохонасида унга руҳий хаста ташхиси қўйилиб, мажбурий даволаш тайинланди. Ҳозир Урлаева ташқи дунёдан ажратилиб, энг ашаддий руҳий беморлар орасига қўшиб қўйилган. Бу Ўзбекистон ҳукумати Сталин давридаги каби кишиларни руҳий касалга чиқариб, жазолаш психиатриясидан фойдаланаётганини кўрсатади”, - деди Н.Ҳидоятова.

Н.Ҳидоятова агар Е.Урлаевага мажбурий даволашга тортилса, у яқин орада ҳақиқатан ҳам ақлдан озиши мумкинлигидан қаттиқ хавотир билдирди.

Е.Урлаева жорий йилнинг 27 августида давлат рамзларини беҳурмат қилишда айбланиб ҳибсга олинган ва мажбурий равишда руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганди.



Елена Урлаева ёнидан топилган карикатура.
XS
SM
MD
LG