Украинанинг Россиядан 2 миллиард долларга яқин қарзи бор. Тожикистоннинг бу давлатдан қарзи 306 миллион доллар, Беларусники 260 миллионга яқиндир.
Бу ҳақда Россия ахборот агентликлари хабар тарқатди.
Иқтисодчи олим, профессор Аҳмаджон Ўлмасовнинг “Озодлик” мухбирига айтишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги қандайдир молиявий мажбуриятлар бўлиши табиийдир. Бу ҳолатда қарзнинг миқдори ва шартларига асосий эътибор қаратиш лозим. Умуман олганда, Ўзбекистон учун 650 миллион доллар қарз катта эмас. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти ва экспорти миқдори билан солиштирганда бу рақам сезиларли ҳисобланмайди.
Жамиятшунос Комрон Алиевнинг тахминича, Ўзбекистоннинг Россия олдидаги бу қарзи қурол-яроғ сотиб олиш натижасида келиб чиққан бўлиши мумкин. Шунингдек, Россиядан бошқа маҳсулотлар олингани ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.