Линклар

Туркияда парранда грипи вируси қайд этилган.


Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш бўйича комиссари Маркос Киприануга кўра, инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган бу вирус Туркия шимол ғарбидаги фермаларнинг бирида аниқланган.
"Бу Сибирда қайд этилган вирусга ўхшаш. Бу эса вирусни мигрант қушлар ташиётган бўлиши мумкин, деган хавотирни пайдо қилади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам биз бу офатга доим тайёр туришимиз керак", - деди Киприану.
Айни пайтда Туркия расмийлари жиддий хавотирга ўрин йўқ демоқда. Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Режап Оқдоғ парранда гриппи тўла назорат остида, деб айтди.
XS
SM
MD
LG