Линклар

logo-print

Озарбайжон ҳукумати мухолифат раҳбарларидан бири Расул Қулиев мамлакатга қайтса, у қўлга олинишини билдирди.


Боку расмийлари Озарбайжон демократик партияси раҳбари Қулиевни давлат мулкини ўзлаштирганликда айблаган. Бир неча йилдан бери АҚШда яшаб келаётган Қулиев эса ўзига қўйилаётган айблов сиёсий асосга эгалигини таъкидламоқда. Қулиев 6 ноябр куни Озарбайжонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига ўз номзодини қўйишини билдирган. Ҳукумат эса Қулиев мамлакатга келган заҳоти қўлга олинишини билдирди.
Озарбайжонда президентлик сайлов натижалари соҳталаштирилиши мумкинлигидан хавотирланаётган мухолифат тарафдорлари сурункали равишда намойиш ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG