Линклар

Ўтган ҳафта Покистон ва Кашмирда содир бўлган зилзила оқибатларини тугатиш учун миллиардлаб доллар ва ўн йилдан ортиқ вақт кетиши мумкин.


БМТ Бош котибининг инсонпарварлик ёрдами бўйича ўринбосари Йан Эгеланд Исломободда ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда гапирди:
“Одамларни қутқариш ва улар ҳаётини сақлаб қолиш учун бир неча юз миллион доллар ҳажмида гуманитар ёрдам кераклиги шубҳасиз. Қайта қуриш ишларига эса миллиардлаб доллар керак бўлади. Мен қанчалигини аниқ айта олмайман. Ҳозирда бу масала ўрганиляпти”, - деди БМТ расмийси.
Эгеландга кўра, БМТ халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб Покистонга шошилинч ёрдам учун 272 миллион доллар сўраган. Аммо ҳозиргача атиги 50 миллион доллар маблағ тўпланди.
БМТ расмийси зилзида оқибатида қулаган бинолар деворлари остида қолган одамларни қидириш ишлари тўхтатилганини маълум қилди.
Айни пайтда, Брюсселда Европа Иттифоқи расмийлари Покистонга қўшимча 12 миллион доллар маблағ ажратилганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG