Линклар

logo-print

Туркия ва Руминияда парранда гриппи қайд этилди.


Бугун Туркиянинг ғарбий қисмида парранда гриппига чалингани гумон қилинаётган тўққиз одам тиббий назорат остига олинди.
Айни пайтда, Брюсселда Европа Иттифоқи ветеринария мутахассислари парранда гриппи масаласини мухокама қилиш учун фавқулодда учрашув ўтказмоқда. Парижга сафари чоғида АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш учун мамлакатлар эркин маълумот алмашиши кераклигини айтди:
“Биз парранда гриппи бўйича вазият очиқ талқин қилиниши керак, деган фикрдамиз. Ҳукуматлар маълумотни беркитиши оқибатида дунёда ўта хавфли касаллик пандемияси юз бериши мумкинлигидан чуқур хавотирдамиз”.
Туркия ва Руминияда парранда гриппи аниқланганидан сўнг, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳукуматларни вазиятни диққат билан кузатишга чақирди.
Келаси ҳафта Люксембургда бўладиган Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари учрашувида парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш масаласи кўрилади.
XS
SM
MD
LG