Линклар

Россия хавфсизлик кучлари Кабарда-Балқор пойтахти Налчикда қуролли қаршилик кўрсатаётган жанггариларни йўқ қилди.


Россия расмийларига кўра, бугун эрталаб жанггарилар қаршилиги тўла бостирилиб, гаровдагилар озод қилинган. Хавфсизлик кучлари ўтказган операциялар давомида 11 жанггари ўлдирилган.
Расмий маълумотларга кўра, Налчикда икки кун давом этган қуролли тўқнашувда камида 108 одам нобуд бўлган. Улардан 72 нафари ҳужум уюштирганлар, 24 нафари милиция ходимлари ва 12 нафарини тинч аҳоли вакиллари ташкил этади. Бугун Россия президенти Владимир Путин Налчикда қатъий ва уюшқоқ ҳаракат қилган хавфсизлик кучларини олқишлади.
XS
SM
MD
LG