Линклар

Фаолияти таъқиқланган Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзоликда гумон қилинган шахс Тожикистоннинг Суғд вилоятида қўлга олинди.


Вилоят прокуратураси матбуот вакилига кўра, 24 ёшли Тоҳир Очилов Тожикистондаги конституцион тузумни ағдаришга даъват қилганлик учун хибсга олинган. Очилов радикал Хизбут-Тахрир диний-сиёсий гуруҳига алоқадор бўлган Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзолиги ва шу экстремистик гуруҳга аъзолар ёллаш билан шуғулланганликда гумон қилинган. Маълумотларга кўра, Очиловнинг гуруҳига аъзо бўлган яна етти шахс шу ой бошида қўлга олинган.
Бугун Душанбеда Тожикистон Бош прокурори ўринбосари Абдусами Дадабоев январ ойидан бери Хизбут Тахрирга аъзоликда гумон қилинган 80 шахс қўлга олинганини билдирди. Улардан 30 нафари Суғд вилоятида ушланган.
Айни пайтда, бугун Россия Бош прокуратураси Хизбут-Тахрир фаоли эканликда гумон қилинган шахс Москвада қўлга олинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG