Линклар

logo-print

Андижон фожеаларини содир этишда айбланаётган 15 киши устидан Ўзбекистон Олий Судида давом этаётган маҳкамада гувоҳлик берган Маҳбуба Зокирова ҳукумат қўшинлари одамларни ўққа тутганини айтди.


Зокирова суд хайъатига ҳукумат қўшинлари 13 май куни Андижонда ўт оча бошлаган пайтда у ҳам одамлар орасида бўлгани ҳақида бундай деди:
“Вертолёт келди. Паст учди. Икки марта айланди бошимиздан. Ана, Каримов ростдан келар экан, деб кутиб ўтирдик. Йўлнинг бўйида машинада солдатлар тариллатиб отиб ташлади. Қуролланганлар кўп эмасди. Кўпи қуролланмаган болалар эди”.
14 октябр куни Ўзбекистон Олий Судида гувоҳлик берган Маҳбуба Зокирова отишма шиддати бўлгани ва қурбон ҳақида бундай деди:
“Роса ёмон отишма бўлди. Уни айтишга сўз ожиз. Урушда ҳам унақа бўлмаган. Даҳшат, қон. Бундай ётсак, ётган еримизда қон оқиб ўтаверди”.
Бу Ўзбекистон Олий судида гувоҳнинг ҳукумат версиясига қарши биринчи марта берган гувоҳлигидир. 3 октябр кунги маҳкамада ўзбек аскарлари Андижондаги намойишчиларга шаҳардан тинч чиқиб кетишлариша имкон яратишни таклиф қилганлари аммо намойишчилар уларга ўт очгани тўғрисида гувоҳлик берган эди.
Прокурорлар эса Андижондаги тартибсизлик пайтида намойишчилар бошқа намойишчилар томонидан отиб ўлдирилганини айтган.
XS
SM
MD
LG