Линклар

logo-print

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов Ҳиндистонга тўрт кунлик сафарини бошлади.


Иванов Россия ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўтказаётган қўшма машқларини кузатади. ИТАР ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, якшанба куни Сергей Иванов ва Ҳиндистон Мудофаа вазири Пранаб Мухержи Ражастон штатининг Биканер шаҳри яқинида ўтказиладиган қўшма аксил террор ҳарбий машқларини кузатади. Деҳлига қайтгач Россия Мудофаа вазири Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сингх ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан музокара олиб боради. Сешанба куни Сергей Иванов Россия-Ҳиндистон денгиз кучларининг Бенгал кўрфазида ўтказадиган қўшма ҳарбий машқларини кузатади. 9 кунлик ушбу ҳарбий машқлар 11 октябр куни бошланган.
XS
SM
MD
LG