Линклар

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Лондонга борди.


Якшанба куни у британиялик ҳамкасби Жэк Строу ва Бош вазир Тони Блэр билан учрашади.
Шанба куни эрталаб Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокара олиб борган Райс икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам асос борлигини айтди. Ўз навбатида Путин АҚШ Давлат котибининг Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон ва Покистонга сафарини муваффақиятли, дея баҳолади.
Шанба куни эрталаб АҚШ Давлат котиби Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб Эроннинг ядровий дастури масаласини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG