Линклар

logo-print

Ироқнинг янги конституцияси бўйича референдум ўтказилди.


Марказий сайлов комиссияси матбуот вакили Одил ал-Ламига кўра, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 61 фоизидан кўпроғи қатнашган.
Овоз бериш участкалари ёпилишидан олдин Марказий сайлов комиссияси раиси Эззалдин ал-Муҳаммади Озод Ироқ радиоси мухбирига сайловда қатнашаётган фуқаролар фаоллигидан мамнунлигини айтди:
“Олган маълумотларимизга кўра, референдумда барча минтақалар хатто январ ойида ўтказилган сайловларга бойкот қилган минтақаларда ҳам овоз берувчилар етарлича қатнашган”.
Референдум куни Ироқда хавфсизлик чоралари кучайтирилганига қарамай бир неча сайлов участкасига ҳужум уюштирилди. Бағдод ташқарисида йўл четида бомба портлатилгани оқибатида ироқлик уч аскар нобуд бўлди.
Агар Ироқдаги 18 вилоятнинг учдан икки қисмида сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиғи “ҲА” деб овоз берган бўлса, Ироқ янги конституцияси қабул қилинган бўлади. Референдумнинг дастлабки натижалари шанба кечки пайт, якуний натижа эса душанбадан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG